Билмасдан бир гапни гапириш

Ассалому алайкум! Мен мусилмон эркак бошқа диндаги аёлга уйланиб бўлмайди деган фикирда эдим лекин бугун эшитиб қолсам уйланиш мумкун экан. Мен бу гапимни атрофимдаги инсонларга айтганман. Мен катта гунох қиилганманми каффорати учун нима қилишим керак? Мен аввал қаердандир эшитгандим мусулмонлар бошқа диндаги аёлларга уйланиши учун аёли диндан чиқиб эрининг динига кириши керак деб. Мен хато қилган эканман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Билмасдан айтган бўлсангиз диндан чиққан бўлмайсиз. Бундан кейин билмаган нарсаларингизни гапирманг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 144 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar