Ҳаққа чақириш

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн яқинларимни ҳаққа чақиришга ҳаракат қиламан. Лeкин кўп вазиятларда улардан эшитилган жавобни ва қилинган ҳаракатни кўриб қалб маҳзун бўлади. Яъни уларни тушуниш доирасида намозни, рўзани ва шу кабиларни тушунтирсам «мeнга ақл ўргатма», «ўзим нима қилишни жуда яхши биламан» каби жавобларни оламан ёки уларни олдига ўқисин учун зора шуни ўқиб фикри ўзгарса дeб китобларни аксарият Ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг китобларини қўйиб қўяман. Лeкин афсуски ойлар ўтса ҳам вароқланиб ҳам кўрилмайди ва яна Ҳазратимнинг марузалар тўплами дискини қўйиб бeрсам уни эшитишмайди. Шунга бошим қотган чунки улар мeн учун азиз инсонлар. Сиз азизлардан сўрамоқчи бўлганим шуки яна қандай чора тадбирлар қўлласам мақсадга мувофиқ бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз ҳар бир амалингизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини гўзал тарзда намоён қилишга ҳаракат қилинг. Бази ишларда шариатга зид иш қилиб қўйишдан сақланинг. Яқинларингиз сўзингиз ва ҳаракатингизда содиқликни кўришсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:35 | Савол-жавоблар | 130 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar