Қарзни қиёматга қолдириш

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен бир кишининг автомашинасини ўзаро келишиб сотиб олдим ва автомашинага салкам 1.5 млн сарфлаб уни таъмирлатдим ва бозорга тайёрлаб 1 ой деганда сотдими ва оформления пайтида машинани тақиқ борлиги маълум бўлди. 3 йил олдин эгасини бир иши юзасидан 150.000 сўм қарзи бор экан, машина эгаси мендан пулим йўқ тез кунлада қайтараман деб қарзга ўғли гувохлигида шу пулни мандан олди ва судга тўлади. Нотариусга яна бордик, машина сотиб олган кишидан қанчага олдиз деб сўради ва харидор олган нархини яширмай тўғри айтди. Шунда ота бола менга ғалати қараб қўйди ва мен анчагина фойда қилганимни билди. Энди эса 2 ойдан бери қарзни берай демаяпти. Шу пулни бермаса энди қайтиб сўрамоқчимасман, ичимда “бермаса бермас қиёматга қолса қолар” деб юрибман.  Шу ишим тўғрими? Ўзи бергиси йўқ, манам ўзимга ўзим энди сўрамиман диб қўйдим.  Жавобиз учун олдиндан катта раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қиёматга қолдирмасдан ёки олинг, ёки кечиб юборинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:38 | Савол-жавоблар | 181 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar