Ғусл вақтида қон чиқиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар ғусл пайтида тозаланаётиб бирор жойини тилиб олиб қон чиқса, ғусл бeкор бўладими ёки давом эттирса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўша ҳолда ғуслнинг фарзлари адо қилиниб тугатилса ўша ғусл билан намоз ўқиб бўлмайди. Лекин ғусл адо бўлади. Таҳорат йўқ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:38 | Савол-жавоблар | 193 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar