Исломга кирган рус хақида
Ассалому алайкум! ЁуТубе даги бир каналда""Принял Ислам через Иисуса Христа. Увидел пророка Мухаммеда. Отверг церкви"" деган 2 соату 27 дақиқалик видеога кўзим тушди. У одам айтган айрим гапларни келтириб ўтаман::: - “Мен христиан оиласида туғилган атеист одам эдим. Охирги пайтда ўзимни ёмон ҳис қилдим, ҳушимдан кетадиган ва кўзимга жин кўринадиган ҳолатга келиб қолдим. Бу вақт анчагача давом этди. Худога ишонмасдим, лекин черковларда руҳонийлар(батюшка) қандайдир ишлар қилиб ёрдам берармикан деб у ерга бордим. Лекин улар ҳам ҳеч нима қила олишмади. Бир қанча черковлар менга “фақат дуо қил болам”, деб маслаҳат беришди холос. Охири Николай деган одам олдига бордим, у руҳонийларга ўхшамайдиган ишларни амалга ошираркан, худди экстрасеансларга ўхшаш. У кўзларингни юмиб, “Николай чудотворецдан ёрдам сўра” деди. Мен у ҳақида эшитмагандим. Николайдан сўрагандан кўра, Худо дейишаётган Исо Масиҳдан сўрай қолай деб, ичимда Исодан ёрдам сўрадим. Бир қанча вақтдан сўнг кўзларим ёришиб кетти, бошқа оламга тушиб қолдим. У ерда баланд қаср бор экан. Соқолли бир қария: “сенга нима керак?” деб чиқди. Мен эса: “Ийсо керак”, дедим. У индамай кириб кетди. Кейин рўмол ўраган аёл чиқди. Унга ҳам Ийсо керак дедим. Мени ичкарига олиб кирди, ичкарига кирганимиз сари қаср катталашиб борар эди. Ёруғликдан кейин бир одамни олдига келдик, ўтир деди, ўтирдим. Сен Исомисан дедим, у: Ҳа деди. Унинг кўриниши черковлардаги Ийсо аксини кўрсатадиган Иконаларга ўхшамас эди. “Сени одамлар Худо дейишади”, десам, у : “мен ҳам сен каби инсонман” деди, “сен тирикмисан?” десам, Ийсо: “Ҳа қўлимни ушлаб кўр” деди. У саволларимга жавоб бераркан, оғзи қимирламасдан, гапирмасдан жавоб берарди. У яна ўз ҳаётида бўлиб ўтган воқеаларни кўрсатди. Библияда ёзилгандек эмас экан ҳаёти, оддий биз каби инсон экан. Муаммоимни айтдим, у эса “сен шунчаки у жиндан воз кеч, ўйлама у ҳақида, у сени тарк этади”, деди. Мен эса, “ҳеч нимага ибодат қилмайман маслаҳат бер” десам, у менга:одамлар кўп жамланиб, покланиб ибодат қиладиган жойларга кириб ибодат қил деди. Мен эса: “Черковни айтябсанми” дедим? Ийсо эса: “черков? Нима у?”деб жавоб қайтарди. Сўнгра у мени кузатиб қўйиш учун озгина юрдик, бошқа бир эшикда бир инсонни тиз чўккан ҳолатда, ибодат қилаётганига кўзим тушди. У ўзидан бошқача нур таратиб турар эди. Ийсодан сўрадим: У ким? Ийсо жавоб берди: Муҳаммад (с.а в). Мен эса: Муҳаммад (с.а.в)ким у? нима қиляпти? дедим, чунки мен у ҳақида аввал эшитмагандим. Ийсо эса: У ибодатда, дуо қилябди. Мен эса: “Кимларни дуо қилаябди!? Ийсо эса: “Дунёдаги одамларни” деб жавоб берди. Кейин яна Николайни олдида пайдо бўлиб қолдим. Бу ишга бир неча йил бўлди. Мен уни ҳеч кимга айтмаган эдим, чунки мени жиннига чиқаришлари мумкин эди. Бир неча йил атеист бўлиб яшадим. Лекин охир оқибат Исломни қабул қилдим” деб якунлади. Албатта, бир ғайридинни Исломни қабул қилиши яхши албатта, лекин Аллоҳ таоло бандасини ҳидоят қилиши учун Ийсо алайҳиссаломни кўрсатиши ва шунақа ҳодиса бўлиши мумкинми? У одамнинг айтганларида шариатга зид гаплар йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тушда ҳар хил нарса кўриш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَمْ يَبْقَ مِنَ النُّبُوَّةِ إِلَّا الْمُبَشِّرَاتُ. قَالُوا: وَمَا الْمُبَشِّرَاتُ؟ قَالَ: الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нубувватдан мужда берувчилардан бошқа нарса қолмади», дедилар. «Мужда берувчилар нима?» дейишди. У зот: «Солиҳ тушлар», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Инсонларнинг энг тўғрисўз бўлганлари тушлари ҳам тўғри бўлади. Атеист инсонларнинг бошқа дин вакилларидан кўра динга киришлари осонроқ бўлади. Чунки улар калимаи тоййиба бўлган “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, яъни “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, ягона Аллоҳдан бошқа” калимасининг биринчи “Ҳеч қандай илоҳ йўқ” қисмига тўлалигича иймон келтиришган. Чунки улар ўзлари кўриб турган бошқа дин вакиллари илоҳ деб турган ожиз маъбудларни илоҳ эмаслигини чин дилдан ҳис қилишган. Энди уларга кўз билан кўриб бўлмайдиган, бошқа дин вакиллари сиғинадиган будлар каби бўлмаган, бутун борлиқни яратган ҳақиқий Маъбуд Аллоҳ таолони таништириб қўйилса тездан иймон келтирадилар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:48 | Савол-жавоблар | 175 | Ақийда