Ёшига тўлмаган қўзичоқ
Ассалому алайкум! Устозлар саволим шуки мен ошпаз бўлиб ишлайман. Менга 10-15кг келадиган қўзичоқдан овқат пиширишимни сўрашади. Мен қассобга буюртма берсам “ёшига тўлмаган қўзичоқни сўйиш увол, ҳақиқий қассоб қўзичоқни сўймайди” деди. Ахир Аллоҳнинг номи билан сўйилган гўшти ҳалол бўлган ҳайвонларни барчаси ҳалол эмасми? Мен буюртма қилиб гуноҳкор бўлмаяпманми? Шу овқатни пишириб топган пулим ҳалолми? Шу ҳақида тушунтириб берсангизлар. Биламан қўзичоқ жуда кичкина бўлади, лекин шаръан сўйса ҳалол бўладику. Агар ноўрин савол берган бўлсам кечирасизлар. Мен гуноҳ ишга қўл уришдан қўрқиб сизлардан сўраяпман. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қўзичоқни шариатга мувофиқ сўйилса шак-шубҳасиз жоиз. Ўша қассоб шариатимизда йўқ гапни гапириб хато қилибди. Ҳар ким ўзича масала айтиб фатво беришдан сақланиши керак. عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар». Доримий ривоят қилган. Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади. Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди. Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган. Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган. Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 08:53 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром