Уйқудаги суюқлик 2

Ассалому алайкум! Пешоб йўлидан кун давомида ва уйқуда хам хар куни оз миқдорда ранги оқ суюқлик келаётган эди. Тахорат қилайии ёки ғусл деган саволга докторга текширтиринг деган жавобни берган эдингиз. Шунга кўра докторга текширтиргунимча уйқудан уйғонганда ғусл қилаётган эдим қолганларига тахорат. Докторга текширтирдим сийдик йўли шамоллаган екан ва кўп сув ишлатишдан қайтарди. Уйқудан уйғонганда маний бўлмаса ўша шамоллаганим сабаб келаётган суюқлик бўлса тахорат қилсам бўладими? 2. Тузалгунимча уйқуда хақиқий эхтилом бўлсам таяммум қилиб турсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шамоллаган сабаб келаётган суюқлик бўлса тахорат қилса бўлади. Таяммумга етарли узр бўлмаса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 14:26 | Савол-жавоблар | 143 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar