Эконометрика ҳақида
Ассаламу алайкум wа раҳматуллаҳи wа баракатуҳуШайх ҳазратлари бир масала билан мурожат қилишга изн берсангиз.Ман Ҳорижда иқтисод соҳаси бо‘йича та‘лим оляпман. Иқтисод соҳасининг эконометрика деган қисми бор.Бу соҳа иқтисодий назария асосида статистик ма‘лумотларни компютер программалари орқали таҳлил қилиб беради.Таҳлил натижасини ҳар ҳил соҳаларда қо‘лланилади.Масалан, Ҳалқаро иқтисодий муносабатлар, молия соҳаси, қишлоқ ҳо‘жалги соҳаси ва ҳоказо.Манда шубҳа туг‘дираётган жойи шундан иборатки тариҳий ма‘лумотлардан фойдаланиб келажакда қандай иқтисодий о‘згариш ёки нарх-наво қандай о‘згаришини қисман таҳлил қилиш ҳам шу фанда о‘рганилади. Шунингдек, Қиммат баҳо қог‘озлар бозори, Саррофлик бозорларида ҳам жуда кенг қо‘лланилади.Масалан, Қимматбаҳо қог‘озларни охирги 20-30 йиллик ма‘лумотидан фойдаланиб унинг нархига та‘сир этадиган омилларни топиб шу савдо билан шуг‘улланаётганларга ма‘лумотлар тақдим этилади.Ҳозир шу соҳада о‘қиятганлигим сабабли қалбимда шубҳа бор. Шу масалага аниқлик киритиб берсангиз. Аллоҳ ажризни ко‘пайтириб берсин ва ҳалқимиз учун, уммат учун қилаётган ҳизматларизни Ҳудони о‘зи юқори мукофотлар била мукофотласин.Ассаламу алайкум wа раҳматуллаҳи wа баракатуҳу
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу илмий нарса, ҳеч шубҳага ўрин йўқ. Унда ғайбдан хабар бериш бор, деган шубҳага бормаслик керак. Унда таққослаш бор, холос
4 Май 2022, 18:46 | Савол-жавоблар | 145 | Ислам
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу илмий нарса, ҳеч шубҳага ўрин йўқ. Унда ғайбдан хабар бериш бор, деган шубҳага бормаслик керак. Унда таққослаш бор, холос
4 Май 2022, 18:46 | Савол-жавоблар | 145 | Ислам