Иссиқ совуқмикин
Ассалому алайкум! Мани бир танишимни шу кунларда оиласи нотинч бўлиб қолди. Турмуш ўртоғи билан тез-тез жанжаллашиб қолаётган экан. У ўзини иссиқ-совуқ қилишган деган тахминда. Шундай ҳолларда нима йўл тутса бўлади? Кимга мурожат қилиш керак? Шу ҳақида маълумот беришингизни сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 08:58 | Савол-жавоблар | 152 | Долзарб саволлар