Чeт эл сафарига чиқиш

Ассалому алайкум! Ман ман чeт элга чиқмоқчи эдим, маҳрамсиз чиқса бўладими? Аёл кишиман ва манга дугонам маҳрам бўла оладими? Жавобингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Дугонангиз сизга маҳрам бўлолмайди. عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِىِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لاَ يَحِلُّ لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ أَنْ تُسَافِرَ سَفَرًا يَكُونُ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ فَصَاعِدًا إِلاَّ وَمَعَهَا أَبُوهَا أَوِ ابْنُهَا أَوْ زَوْجُهَا أَوْ أَخُوهَا أَوْ ذُو مَحْرَمٍ مِنْهَا
Абу Саъийд Худрий розияллоҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши халол бўлмайди», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Аёл кишига аёл киши маҳрам бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:00 | Савол-жавоблар | 164 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar