Новвос учун ҳақ олиш
Ассалому алайкум! Бир инсонда сигир бор, бошқа бир инсонда эса новвос. Сигирни новвосга қўшгани учун новвос эгаси пул олиши жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимиз номаълум нарсанинг савдосидан қайтарган. Ўша уруғдан бола бўлиш ёки бўлмаслиги ноаниқ. Шунинг учун жоиз эмас. عن جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ رضي الله عنهما قال : نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ ضِرَابِ الْجَمَلِ. روى مسلم Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам урғочи ҳайвонни эркак ҳайвонга чатиштиришни сотишдан қайтардилар”. Муслим ривояти. عن أَنَس رضي الله عنه : أَنَّ رَجُلًا مِنْ كِلَاب سَأَلَ النَّبِيّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ عَسْب الْفَحْل فَنَهَاهُ , فَقَالَ : يَا رَسُول اللَّه إِنَّا نُطْرِق الْفَحْل فَنُكْرَم , فَرَخَّصَ لَهُ فِي الْكَرَامَة رواه لتِّرْمِذِيِّ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Килоб қабиласидан бўлган бир киши урғочи ҳайвонни эркак ҳайвонга чатиштиришни сотиш ҳақида сўради. У зот бундан қайтардилар. Шунда: “Эй Аллоҳнинг расули! Урғочи ҳайвонни эркакка қўйганимизда(шартлашмасдан) бироз ҳадия беришади” деди. У зот бунга рухсат бердилар. Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:00 | Савол-жавоблар | 131 | Долзарб саволлар