Никоҳ ўқитилмаган экан
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳар бир саволни жавобсиз қолдирмаганингиз учун раҳмат. Бир танишимнинг бир қариндошларини тўйларига 10 йил бўлган, лeкин турмуш қураётган пайтларида загсдан ўтганлар холос. Ҳалигача никоҳ ўқитмаганлар. Ҳозирда 3 та фарзандлари бор, улар никоҳ ўқитишлари керами ёки загс кифоя қиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! ЗАГС ходими ёки ходимаси “Сизларни бугундан бошлаб эр-хотин деб эълон қиламан” дейиши ёки келин-куёв никоҳни қайд қилиш китобига розилик билан қўл қўйишлари никоҳ ўрнига ўтмайди. Агар ЗАГС қилинаётган вақтда қуйидаги шартлар топилган бўлса, шаръий никоҳ ўрнига ўтади. Никоҳ тугуни ийжоб ва қабул ила боғланади. Уларнинг лафзи «Завважту» – «Ўзимни сенга никоҳладим» ва «Тазавважту» – «Никоҳландим» каби ўтган замон феъли ёки «Заввижнии» – «Мени никоҳла», деганда «Никоҳладим», дейиш каби буйруқ ва ўтган замон феъли ила ифода этилади. Икки тараф бунинг маъносини билмасалар ҳам, барибир. (Форс тилидаги) «дол»дан кейин мимсиз «дод» ва «Фазируфт» ва «Фазируфти» (яъни топширди, қабул қилди), дейиш билан никоҳ боғланади. Бу «Сотдим» – «Олдим» каби. Гувоҳлар олдида «Биз эр-хотинмиз», дейишлари билан нокоҳ боғланмайди. Никоҳ ақди никоҳ, уйланиш ва бир нарсани ўша вақтнинг ўзида мулк қилиб беришни англатиш учун ишлатиладиган лафзлар ила тўғри бўлади. Икковлари бир-бирининг лафзини эшитмоқлари ва икки мукаллаф мусулмон ҳур эркак ёки бир ҳур эркак ва икки ҳур аёл ҳозир бўлиб, биргаликда иккисининг лафзларини эшитмоқлари шартдир. Никоҳ икки фосиқнинг ҳузурида ҳам тўғри бўлади. Лекин уларнинг гувоҳлиги асари даъво пайтида ўтмайди. Никоҳ икки тарафнинг икки ўғли ёки бир тарафнинг икки ўғли ҳузурида тўғри бўлади. Уларнинг гувоҳлиги ўзининг яқини фойдасига қабул қилинмайди. Никоҳ икки зиммийнинг гувоҳлигида тўғри бўлади ва уларнинг гувоҳлиги мусулмоннинг зиддига ўтмайди. Агар вакил қилувчининг ўзи ҳозир бўлса, вакил гувоҳ бўла олади. Шунингдек, балоғатга етган, бошқа одам унга валий қилинган қиз ҳозир бўлса, унинг валийси гувоҳ бўла олади. Қуйидагилар ҳаром бўлади: асли, фаръи, яқин аслининг фаръи, узоқ аслининг сулбидан бўлган қизи, хотинининг онаси ва жинсий яқинлик қилган хотинининг қизи, аслининг ва фаръининг хотини. Шуларнинг ҳаммаси эмикдошлик орқали бўлганда ҳам. Шунингдек, ўзи билан зино қилган, ўзи ушлаган ёки уни ушлаган ва ички фаржига шаҳват билан назар солинган аёлнинг фаръи ҳам, асли ҳам ҳаром бўлади. Тўққиз ёшдан кичик қизлар иштаҳа тортадиган эмас. Икки аёлдан бирини эркак деб фараз қилинганда унга иккинчиси ҳалол бўлмайдиган аёллардан бирининг никоҳи ва иддаси иккинчисининг никоҳини ва мулк юзасидан яқинлик қилишни ҳаром қилади. Шунингдек, улардан бирига мулк юзасидан жинсий яқинлик қилиш иккинчисига ҳам мулк юзасидан, ҳам никоҳ орқали жинсий яқинлик қилишни ҳаром қилади. Никоҳини эмас. Агар бирига ақди никоҳ қилган бўлса, то бошқасини ҳаром қилмагунча унга яқинлик қилмай туради. Қуйидагиларнинг никоҳи дуруст бўлади: китобия аёлнинг, ҳур аёлга уйланишга қодир бўла туриб чўрига уйланиш, эҳромдаги аёл ва эркакнинг, зинодан ҳомила орттирганнинг, унга ҳомиласини туққунча яқинлик қилмай турилади ва никоҳи ҳаром бўлган аёл билан биргаликда никоҳ қилинганнинг. Қуйидаги никоҳлар дуруст бўлмайди: ўз чўрисини никоҳига олиш, (қулнинг) ўз бекасига уйланиши, аҳли китоб бўлмаган кофир аёлга, ҳур учун тўртинчи, қул учун иккинчи аёлининг иддасида яна уйланиш, ҳур аёлнинг устига ёки унинг иддасида чўрини олиш, ҳомиласининг насаби собит бўлган ҳомиладорга уйланиш, мутъа ва муваққат никоҳлар. Энди «Мухтасари Виқоя»да келган матнларни шарҳ қилишга ўтайлик. Никоҳ тугуни ийжоб ва қабул ила боғланади. «Ийжоб» ақди никоҳда иштирок этадиган икки томоннинг биридан шу масалада аввал содир бўладиган нарса, «қабул» эса иккинчи ўринда содир бўлган нарсадир. Мисол учун, бир эркак аёл кишига гувоҳлар ҳузурида: «Мен сени никоҳимга олдим», деса, мана шу сўраши «ийжоб» бўлади. Аёл унга: «Рози бўлдим», деб жавоб берса, мана шу жавоби «қабул» бўлади. Ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Валийлар ёки вакиллар орқали ҳам «ийжоб-қабул» бўлиши мумкин. Ҳанафий мазҳабида фақат ийжоб ва қабулгина никоҳнинг рукни ҳисобланади. Ийжоб ва қабулда келин ва куёв томонидан ишлатилган иборалар абадийликни ва ўтган замонни ёки буйруқ ва ўтган замонни ифода қилиши шарт. Агар ийжоб ва қабулда келин ва куёв томонидан ишлатилган иборалар сўров ёки келаси замонни ифода қилса, никоҳ боғланмайди. Вақтинчаликни ифода қилса, яъни вақтини тайин қилиб, «Фалон ойга, фалон йилга никоҳландик», дейилса бўлмайди. Шунинг учун ҳам муваққат никоҳ ва мутъа никоҳи ҳаром бўлади. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:08 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш