Назр каффороти
Ассалому алайкум! Агар инсон маълум бир муддатга қадар бирор бир ишни қилмасликни назр қилса, лекин ўз вақтидан аввал у ишни қилиб қўйса, буни каффорати қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бирор нарсани қилишга назр қилинса уни боғланиши учун назр қилган нарсасининг фарздан бирор ўхшаши бўлиши керак. Масалан нафл намозни ўқишга назр қилса унинг мисоли бўлган фарз намозлари бор. Садақа қилишни назр қилган бўлса, унинг мисоли фарз бўлган закот бор. Бирор иши битса нафл рўза тутишни назр қилган бўлса, унинг мисолида рамазон рўзаси бордир. Фарздан мисоли бўлмаган нарсаларни назр қилиш билан назр боғланмайди. Масалан фалонча кун гапирмасликни назр қилдим – деса, бу назр бўлмайди. Чунки гапирмасликни фарз бўлган ибодатдан бирор мисоли йўқ. Сизнинг ҳолатингизда назр деган нарса йўқ. Агар “шуни қилмасликка қасам ичдим” деган бўлсангиз, қасамингизни бузган бўлиб, каффоратини тўлаш зиммангизга вожиб бўлади. Қасамлардан эса фарздан мисоли бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:08 | Савол-жавоблар | 169 | Долзарб саволлар