Қурбонлик келтириш

Ассалому алайкум! Қурбон хайити муносабати билан қурбонлик келтириш мақсадида, бир қанча сабабларга кўра, уйга қассоб чақириш хизматидан фойдаланаман. Аммо, хозирда карантин муносабати билан қассоблар ўзларининг уйида (ёки бошқа бирон жойда) жониворни сўйиб, олиб келиб беришаётган экан. Савол шундаки, ўзининг уйида бўлмаган холда қурбонлик келтирса бўладими? Бундай қилиш жоиз бўлса, унинг савоби ўша жойда қоладими, яъни, масалан, ўтганларга атаб сўйиладиган жониворнинг савоби етиб борадими ўтганларга?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда пули нисобга етган киши қурбонлик қилиши вожиб ҳисобланади. Бу қилинише керак бўлаган иш. Агар қилинмаса гуноҳ бўлади. Уни қаерда қилинишининг фарқи йўқ. Динимизда ўтганларга атаб жонлиқ сўйиш деган нарса йўқ. Балки қилинган амалларнинг савобини ўтганларга бағишлаш бор. Қурбонлик қилиши вожиб киши унинг савобини ўтганларга бағишламайди, чунки бу зиммасидаги вазифасидир. Балки бошқа бир жонлиқнинг ўтганларнинг номидан сўйиб, ўшанинг савобини уларга бағишлайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 05:57 | Савол-жавоблар | 166 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar