Официантнинг иш ҳақи

Ассалому алайкум! Офицант ҳар бир хўрранданинг еган пул миқдоридан фоиз олиши жоиз эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунгача фуқаҳоларимиз “ижарага ёлланган кишининг хизмат ҳаққи муайян бўлиши керак” деган қоидани “муайян нарса ва миқдор билан” деб тафсир қилар эдилар. Яъни “хизмат ҳақини фоизда белгилаш жоиз эмас” дер эдилар. Шу кунларда дунё миқёсида кенг тарқалган пул ўтказмалари ҳақида эса “жоиз” деган фатвони бермоқдалар. Бу эса ўз-ўзидан хизмат ҳақини фоизда белгилаш жоизлигини тақозо қилади. Чунки пул ўтказма ишлари ижара ҳисобланади ва ундаги хизматлар ҳақи фоизда белгиланган. Ўтказилаётган пулнинг миқдорига қараб хизмат ҳақлари ўзгаради. Шу фатводан келиб чиқиб, официантларнинг хизмат ҳақларини фоизда белгилаш ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:11 | Савол-жавоблар | 162 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar