Таҳоратга қодир бўлмаслик

Ассалому алайкум! Мисол учун бир одам хаста юролмайдиган бўлса у одам таҳоратни қандай олиши керак? Таяммум ҳам қила олмайдиган бўлса таҳоратни қандай қилиши керак? Хаёлан таҳорат олса бўладими ёки таҳорат олмаса ҳам бўлаверадими? Шу саволга жавобини берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳатто таяммум ҳам қила олмайдиган одам, бирор кишига айтиб таҳорат қилдиради. Таҳорат қила олмаса таяммум қилдиради. Иккисига ҳам қодир бўлмаган киши кечиктириб туради. Таҳорат қилдириб қўядиган одам топилиши билан таҳорат ёки таяммум қилиб намозни ўқийди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:14 | Савол-жавоблар | 170 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar