Қизларнинг тўйига аталган пулдан закот

Ассалому алайкум! Мен, турмуш ўртоғим ва уч нафар қиз фарзандимиз бор. Оиламизнинг 18.000$ йиққан пулимиз бор. Бу пулларни қизларимизнинг тўйи, сеп-сарпоси учун деб йиққанмиз. Акамнинг пулга эхтиёжи борлигида ишлатишга бериб қўйганмиз. Шу пуллардан закот берамизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизлар закот ажратишинглар фарз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 04:27 | Савол-жавоблар | 151 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar