Момоликка қўл олиш
Ассалому алайкум! Мени сенглим уч йил бўлдики қўл-оёқ, тил секин-секин ишламай қолди. Доктирларга даволатиб кўрдик, шу вақтгача фойдаси бўлмади. Икки ёш боласи бор, улар онасига қараб чарчаб қолган. Опамлар “момолик қилишинг керак, момоларга атаб пахта силаб қўйиш керак” деса унамаяпти. У “шайхни ҳамма китобларини ўқиганман, бу тўғрисида хеч қандай маълумот йўқ” дейди. Дуо қилиб қўйинглар Жавобингиз учун олдиндан раҳмат илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Синглингиз тўғри айтибди. Момоларга атаб чироқ ёқиш, пахта силатиш каби ишлар шариатимизда ширк ҳисобланади. Дам солдириб кўринглар. «Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» деб дуо қилиб қоламиз. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يُعَوِّذُ بَعْضَ أَهْلِهِ يَمْسَحُ بِيَدِهِ الْيُمْنَى وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ اذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб: «Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақоман», дер эдилар». Икки шайх ривоят қилганлар. Шарҳ: Ҳар бир дам солувчининг беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи, дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг ўша ўнг кафт билан беморни силаш керак. Дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!». (“Ҳадис ва хаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:19 | Савол-жавоблар | 197 | Долзарб саволлар