Давлат рақамини сотиб олиш

Ассалому алайкум! Бир дўстим мендан машина учун чиройли давлат рақами олиб беришни илтимос қилсаю, мен бошқа одамни топиб у билан гаплашиб ўзимни ҳақимни устига қўйиб айтсам, менинг бу ўртакашлик  устама пулим ҳалол буладими? Бу иш пора бериш бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу пора бериш ҳисобланади. عن عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رضي الله عنهما قَالَ : لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّاشِي وَالْمُرْتَشِي. رواه وأبو داود Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рошийни ҳам, мурташийни ҳам лаънатладилар. Абу Довуд ривояти. Роший пора берувчи, мурташий олувчи. عن ابن عمر عن النبي صلى الله عليه وسلم: الراشي والمرتشي في النار أخرج الطبراني بسند جيد Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Пора берувчи ҳам, олувчи ҳам дўзахда” дедилар. Табароний ривояти. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:26 | Савол-жавоблар | 176 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar