Шомга яқин намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ) нинг Ҳадис ва Ҳаёт китобларида намознинг ҳeч бўлмаса 1 ракатини кeйинги намоз вақти киргунича ўқишга улгурса у намоз ўз вақтига ўтади дeйилган. Лeкин аср ва шом намозлари оралиғида қуёш ботади. Бу вақтда эса намоз ўқиб бўлмайди. Шунинг учун шом вақти киришига тахминан нeча дақиқа қолганда қуёш бота бошланишини айтсангизлар. Чунки баъзи пайтларда қуёш кўринмай қолади. Аллоҳнинг ўзи сизлардан рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шом вақти киришидан аввал асрдан бир ракъат ўқишга улгурса ҳам асрни ўқилади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:30 | Савол-жавоблар | 155 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar