Тухум пўсти

Ассалому алайкум! Тухумни қовуришдан олдин ювиш кераклигини биламиз, мен яқинда унинг пўстлоғини авал қайнатиб олиб, сўнгра духовкага 180-200 градус иссиқликда қўйиб сўнгра уни талқон каби майдалаб хамир таомларига қўшилса, унда фойда катта деган гапни эшитдим. Аниқроғи бир илмий дастурда кўрдим. Шундай қилиб фойдаланиш жоизми? Олиб бораётган ишларингизга Аллоҳ ривож ва баракот ато этсин амин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тухумнинг пўстлоғи ҳам ҳалол. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:31 | Савол-жавоблар | 129 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar