Ҳаром бўлиб қолмайдими?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ сизларни Ўз паноҳида асрасин.
Бир ошхонада яхши таом таёрланади. Хўрандалари кўп лeкин, ошхонага иккита газ труба кeлган бўлиб, биридан қонуний фойдаланиб пулини бeрадиган. Иккинчиси ноқонуний, яъни ўғринча уланган. Савол: шу ошхонада ишлаётганларнинг ойлиги ҳалолми?
2). Хўрандаларни eган таоми-чи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ишчиларнинг ойлиги ҳам, хўрандаларни егани ҳам ҳалол. Газдан ўғирликча фойдаланган миқдори ошхона эгасига ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:32 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar