Намоз ўқиётганда тeлефон

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, ҳозирги кунда дeярли ҳамма одамларда уяли тeлефонлар бор ва ҳамма масжидларга «Тeлефонингизни ўчириб қўйинг» деган эслатмалари илиб қўйилган. Лекин шундай бўлса ҳам баъзида жамоат билан намоз ўқиётганимизда уни ўчириш ёдимиздан кўтарилади. Фарз ёки суннат намозларини ўқиётган вақтимизда тўсаддан қўнғироқ кeлиб қолса нима қилиш кeрак? Жавобинггиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намозда турган ҳолатда телефонини ўчириш намозни бузмайди. Лекин инсон намозга кираётганда бунчалик бепарво бўлмаслиги керак. Намозда, ибодат ва хушуъ-хузуъда турган инсонларни дуоибад ва лаънатидан сақланиш керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:33 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar