Рибо масаласида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, дўстимга 2015-йилда фирмасини юритишга қарз берганман. Қарз эвазига фирма фойдасидан фоиз беришига келишганмиз. Фирма рахбарлигини дўстим бажариб келган. Мен фирманинг  юридик ишлари, дастгоҳларни тиклаш ва ясаш ишлари, маслаҳатчи ишларини бажарганман. Фирмани даромади яхши даражада бўлиб келмоқда. Менга берилган фоизлар фойдасидан 8-10 баробар кўп, олган даромадимга розиман. Шу ҳаракатларим рибо бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Келишувда “фойдани тенг шерик, ёки учдан бири менга” каби шаклда келишиб олган бўлсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:34 | Савол-жавоблар | 153 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar