Ғийбатга кирмайдими?

Ассалому алайкум! Кўпинча бир инсон қизини турмушга бермоқчи ёки ўғлини уйлантирмоқчи бўлса фарзандларини бахтини ўйлаб бўлажак келин ёки куёвни ва унинг ота-онасини сўраб суриштиради. Агар у оила яхши бўлса яхши деймиз, ёмонроқ бўлсачи? Ёмон томонларини ҳам айтсак ғийбатга кирадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳадис фанида “Аҳвалул рижаал” номли бир йўналиш бўлиб, унда ҳадис ривоят қилувчиларнинг барча айб ва нуқсонли томонлари ёки ҳадисини олишга лойиқ эканлиги батафсил баён қилиб ўтилган. Бундан мақсад ҳадис ривоят қилувчилар ёлғон, тўқима ҳадисларни ривоят қилиб, динга зарар етказиб қўйишдан сақланишдир. Совчиликка ўхшаш ҳолларда ҳам хулқи ёмон инсоннинг айбларини айтиш, золим инсонни одамларга етказадиган зулмини айтиб огоҳлантириш ғийбатга кирмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar