Мумкунми?

Ассалому алайкум! Мeни 1 яшардан ўтган ўғлим бор. Аёлим рўза тутшни хоҳлаяпти, бу болага зулм бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳузурида эри бор вақтда аёл киши эрнинг рухсатисиз нафл рўза тутмаслиги лозим. Аёлнинг ўз эри олдидаги ушбу бурчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан олинган. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم  قَالَ لَا يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ أَنْ تَصُومَ وَزَوْجُهَا شَاهِدٌ إِلَّا بِإِذْنِهِ، وَلَا تَأْذَنَ فِي بَيْتِهِ إِلَّا بِإِذْنِهِ رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши учун эрининг ҳузурида унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас», дедилар». Тўртовлари ривоят қилганлар. Аёл кишининг фарз рўза тутиши учун ҳеч кимнинг изни керак эмас, лекин ҳузурида эри бор вақтда эрнинг рухсатисиз нафл рўза тутмаслиги лозим. Эр ғойиблигида тутса, бўлаверади. Чунки ҳар қандай пайтда эри у билан бирга бўлишга рағбат қилиб қолиши мумкин. Нафл рўза эса, бу ишга тўсиқ бўлади. Аёл киши эрининг изнисиз нафл рўза тутиб олган бўлса, эр бундан бехабар, аёли билан бирга бўлиш истагида ёнса-ю, мақсадга эриша олмаса, орада келишмовчилик, уруш-жанжал чиқиши мумкин. Бу нарсанинг бир неча марта такрорланиши эса, ёмон оқибатларга олиб бориши турган гап. Қаранг, Исломда турмуш ўртоғининг шаръий ҳаққи нафл ибодатдан устун қўйилмоқда! Бу ҳақиқатни мусулмонлар жуда яхши тушуниб етмоқлари ва унга оғишмай амал қилмоқлари лозим. ("Бахтиёр оила" китобидан). Болага зиён етмаса, рўза тутиши жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:45 | Савол-жавоблар | 174 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar