Рўзадор юзига крeм суриши мумкинми?
Ассалому алайкум! Рўзага алоқадор саволларни ҳаммасини ўқиб чиқдим, лeкин жавоб топа олмадим. Айни пайтда мeн қазо рўзаларимни тутаётган эдим. Қиш фасли бўлганлиги сабабли юзимга крeм суртсам бўладими? Рўзам очилмайдими? Лабга балзам (совуқда ёрилишдан асровчи малҳам) суртсамчи? Жавобингиз учун ташаккур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Крем суртиш билан рўза бузилмайди. Лабга суртиладиган крем ёки бальзамни томоққа кетиб қолишидан эҳтиёт бўлиш керак. Крем ёки бальзамни таркибини аниқлаб, кейин ишлатинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:55 | Савол-жавоблар | 160 | Ибодатлар