Намоз вақтида шайтонни васвасаси
Ассалому Алайкум Ҳазрат,Ҳақ таоло илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин.Мен қуйидаги савол билан мурожаат қилмоқчиман:Намозни то‘г‘ри ва хушу‘ билан о‘қишга ҳаракат қиламан, Аллоҳга шукур, лекин барибир шайтон намознинг қайсидир қисмида ё‘л топиб васваса қилади. Айниқса, жамоат билан о‘қиганимда. Бундай ҳолатда товуш чиқармасдан ёки қалб билан Аузу...ни айтса бо‘ладими? Умуман, бундай ҳолатларда шайтон васвасасидан чэтланиш учун қандай ё‘л тутса ма‘қулроқ бо‘лади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
ШАЙТОННИНГ ҚАЛБГА ЙЎЛ ОЛИШИНИ ТЎСИШОдам боласига шайтоннинг таъсири бўлиши шубҳасиз. Фақат Аллоҳ таоло сақласагина бу нарса бўлмас. Инсоннинг заиф томонларидан унга таъсир қилиш учун шайтон ҳаракатда бўлиши ҳам аниқ. Шунинг учун ҳам нафснинг поклаш масаласида қалбга шайтон таъсир кўрсатадиган йўлларни билиш катта аҳамият касб этади.Инсоннинг қалби худди қўрғонга ўхшайди. Шайтон ўша қўрғонга кириб, уни эгаллаб олишга ҳаракат қилади. Мазкур қўрғонни душмандан ҳимоя қилиш учун унинг эшик, дераза ва тешикларини яхши билиш лозим. Уларни яхши билмагунча қўрғонни ҳимоя қилиб бўлмайди. Қалбни шайтоннинг васвасасидан ҳимоя қилиш вожиб. Бу иш ҳар бир мукаллаф бандага фарзи айндир. Вожибга етиш учун керак бўладиган нарса ҳам вожибдир, деган қоида бор. Шайтондан қалбни ҳимоя қилиш унинг кириш жойларни билиш керак бўлгани учун, мазкур кириш жойларини билиш иши ҳам вожиб бўлади. Шайтоннинг қалбга кириш йўллари банданинг сифатлари бўлиб, улар кўпчиликни ташкил қилади. Биз мазкур эшикларнинг энг катталари ҳақида сўз юритамиз.1. Ғазаб ва шаҳват.Ғазаб ақлнинг кишанидир. Ақлнинг аскари заиф бўлса, шайтоннинг аскари кучли бўлади. Инсон қанча кўп ғазабланса шайтон уни худди ёш бола тўпни ўйнагандек қилиб ўйнашга ўтади.2. Ҳасад ва ҳирс.Банданинг бирор нарсага ҳирс қўйиши қанчалик кучли бўлса, ўша ҳирси уни шунчалик кўр ва кар қилади. Зотан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нарсга бўлган муҳаббатинг кўр ва кар қилур», деганлар. Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.Қалб кўзларининг нури ила шайтонинг кириш жойлари кўрилади. Агар ўша кўзларни ҳирс ва ҳасад беркитиб қолса, кўриб бўлмай қолади. Ана ўшанда шайтон фурсатни ғанимат билиб ҳасадчи ва ҳирсли одамга шаҳватга эриштирадиган ҳар бир нарсани зийнатлаб кўрсатиш пайидан бўлади.3. Таомдан ортиқча тўйиш.Бунда таом ҳалол пок бўлиши ҳам мумкин. Чунки таом шаҳватни кучайтиради. Шаҳватлар эса шайтоннинг қуролларидир. Кўп ейишда олти ёмон хислат борлиги таъкидланади.1) Қалбдан Аллоҳнинг хавфи кетиши.2) Қалбдан халойиққа раҳим кетиши. Чунки у ҳаммани тўқ деб ўйлайди.3) Тоатни оғир қўриб қолиш.4) Ҳикматли сўзни эшитса, таъсирланмаслик.5) Мавъиза ва ҳикматли сўзларни гапирса, одамларга таъсир қилмаслиги.6) Турли хасталикларнинг чиқиши. 4. Кийим-кечак, асбоб-анжом ва уй-жойда зебу зийнатга ружуъ қўйиш.Қачон шайтон мазкур ҳолларни инсон қалбида урчигани кўрса, дарҳол тухум қўйиб, болалайди. Мазкур одамни уй жойини зийнатлашга чақиради: шифтни яхшила, деворларни чиройли қил, хоналарни кенгайтир, дейди. Шунингдек, кийимларингни қойил мақом қил, уловни ҳеч кимда йўғини топ, дейди. Кўрибсизки, умрини шундай ишлар билан ўтказиб турибди. Бу ҳол давом этаверса, оқибат банда куфрга бориши ҳам мумкин.5. Одамлардан тамагир бўлиш.Чунки қалбга тамагирлик ғолиб бўлса шайтон тинимсиз равишда унга кимдан тама қилаётган бўлса, ўшанинг олдида турли риё ва ҳийла-найранглар билан жилванишни зийнатлаб кўрсатади. Энг камида у ўзи тамагирлик қилаётган одамни ўринсиз мақташга ўтади. Унинг розилигини топиш учун ҳар қандай гуноҳни қилишга тайёр бўлади.6. Шошқалоқлик ва ишларда аниқликни тарк қилиш.Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шошмаслик Аллоҳдандир ва шошқалоқлик шайтондандир», дедилар».Байҳақий ривоят қилган.Аллоҳ таоло «Анбиё» сурасида: «Инсон шошқалоқликдан халқ қилингандир», деган (37-оят).Аллоҳ таоло «Исро» сурасида: «Инсон шошқалоқ бўлгандир», деган (11-оят).Аллоҳ таоло «Тоҳа» сурасида: «Сенга ваҳийи битгунча Қуръон(тиловати)га ошиқма», деган (114 – оят).Чунки ишларга уларни яхшилаб ўрганиш ва билишдан кейингина киришиш лозим. Яхшилаб ўрганиш эса тааммулга ва муҳлатга муҳтождир. Бу нарса шошқалоқлик билан бўлмайди. Шошқалоқлик инсонни палапартиш иш қилишга мажбур қилади.7. Мол-дунё муҳаббати.Керагича молу дунёси бор одамнинг қалби хотиржам бўлади. Аммо ортиқча моли бор одамнинг ҳоли бошқача бўлади. У борига яна қўшиш пайига тушади. Мингини милёнга кўпайтириш унинг асосий мақсадига айланади. Шу тариқа мол-дунёнинг қулига айланади. 8. Бахиллик ва камбағалликдан қўрқиш.Мазкур сифатлар хайри эҳсон ва нафақадан қайтаради ва тўплаб, жамлашга ружуъ қўйишга ундайди. Бу ишларни қилганларга эса аламли азоблар ваъда қилинган.Суфён раҳматуллоҳи алайҳ: «Шайтоннинг камбағалликдан қўрқитишдек кучли силоҳи йўқ. Агар банда ўшани ундан қабул қилса, ботилга ўзини уради, ҳақни ман қилади, ҳаводан гапиради ва Робби ҳақида ёмон гумонда бўлади», деган.9. Фирқа ва тоифаларга мутаассиблик ҳамда ўзига қаршиларга ҳиқд қилиш ва паст назар билан қараш.Бу нарса обидларни ҳам, фосиқларни ҳам баробар ҳалокатга олиб борадир. Одамларни айблаш ва уларнинг камчилиигини топиш ила машғул бўлиш йиртқичлик сифатларидан биридир. Агар шайтон ундай инсонга ўша ишни ҳақ деб зийнатлаб қўйса борми, ҳамма нарсани бир четга йиғиштириб қўйиб ўша ишга барча имкониятини сарфлайдиган бўлади. У бундан хурсанд ва масрур бўлади. Ўзи шайтонга малайлик қилаётган бўлса ҳам, дин учун хизматдаман дея мағрур бўлади.Шайтон мутаассибларнинг баъзи ҳаддан ошганларига фалон нарсанинг муҳаббатида ўлган одам жаннатга киради деган бўлса, ўшани маҳкам ушлаб олиб юраверади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимаи Заҳрога: «Амал қил, мен сендан Аллоҳ таолодан бўладиган бирор нарсани беҳожат қила олмайман», деганлар.10. Илмсиз кишиларни Аллоҳ таолонинг зоти ва сифоти ҳақида тафаккур қилишга мажбурлаш.Бунда улар ақллари етмайдиган нарсага уриниб, динда шакка тушадилар ва турли хаёлларга борадилар. Улар бидъатга берилиб диндан чиқиши ҳам мумкин. Аслида эса, ўзини энг ақлли деб юрганларнинг кўпи аҳмоқнинг каттаси бўлади.11. Мусулмонлар ҳақида ёмон гумонда бўлиш.Аллоҳ таоло «Ҳужурот» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир», деган (12 –оят).Ўйлаб кўрилса, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпроқ бир-биридан ёмон гумондан келиб чиқади. Ундан четда бўлиш учун доимо кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш, улар ҳақида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак. Бу ҳақида ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил», деган экан. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар. Чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», дедилар». Бухорий ривоят қилган.Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан», дедилар». София розияллоҳу анҳо айтди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Мен кечаси у зотнинг зиёратларига келдим, бироз гаплашдим, сўнг, уйим томон турдим. У зот мени кузатгани мен билан турдилар. (У зотнинг уйи Усома ибн Зайднинг масканида эди). Бас, ансорийлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришлари билан тезлаб қолдилар. Шунда у зот: «Икковингиз шошилманг, бу (аёл) София бинти Ҳуяййдир», дедилар.«Субҳоналлоҳ! Эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди.«Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради. Мен у сизнинг қалбингизга бирор нарсани ёки ёмонликни отишидан қўрқдим», дедилар. Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.Кишилар кўнглига ёмон гумон келтириши мумкин ишларда эҳтиёт бўлиши кераклигини кўрдингизми?! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги икки киши қоронғуда аёл киши билан турилганини кўриб ҳар хил хаёлга бормасинлар, деб аёл хотинлари эканини айтиб қўйдилар.Ёмон гумондан сақланиш лозим. Ким одамлардан ёмон гумонда бўлса, ўша одам ичи бузуқ бўлади. Мўмин доимо узр истайди, мунофиқ эса айб истайди. Мўмин барча халойиққа нисбатан кўнгли пок бўлади. Мунофиқ эса унинг тескариси бўлади. Юқорида зикр қилинган сифатлар шайтон учун инсон қалбига йўл очадиган нарсалардир. Уларнинг ҳаммасини санаб ўтиш ҳам қийин. Одам боласидаги ҳар бир ёмон сифат шайтон учун қуролдир, унинг қалбига кириш эшигидир.Бас, шундай экан, мурид ўша шайтон кириши мумкин бўлган эшикларнинг барчасини мазкур ёмон сифатлардан қалбини поклаш йўли билан беркитиши лозим. Ана ўшанда шайтон мурид қалбига кириб қарор топа олмай қолади. Фақат баъзи кичик уринишлари қолиши мумкин. Бу кичик уринишлар эса Аллоҳ таолонинг зикри ила тўсилади. Чунки ҳақиқий зикр фақатгина қалб тақво ила обод бўлгандан ва ёмон сифатлардан поклангандан сўнггина юзага келади. Қалбга таъсири ўтмайдиган зикр қуруқ гап ўлароқ шайтонни ҳам даф қилишга ярамайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида:«Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, албатта, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар, деган (201-оят).Агар қалбда шайтонга қут бўладиган нарса бўлмаса, у зикрнинг ўзи билан ундан узоқлашади. Агар қалбда шаҳватлар жойлашган бўлса, ундан шайтонни даф қилишга зикрнинг кучи етмайди.Ёмон сифатлар ва ҳавойи нафсдан холи бўлган тақводор қалбларга шайтон шаҳватлар туфайли эмас, зикрдан ғофил бўлгани учун хуруж қилади. Агар бундай қалбнинг эгаси зикр қилса, шайтон дарҳол чекинади.
30 Апрел 2022, 07:41 | Савол-жавоблар | 204 | Ақийда