Фарзанд кўришлик
Ассалому алайкум! Сизларни бу қилган хайрли ишларингизда бевосита ва билвосита хизматда бўлганларни Аллоҳ Ўз панохида асрасин. Мен бир маърузада «эр ва хотин фарзанд кўриш истагида яқинлик қилса ва шундан сўнг таҳорат қилиб ўнг томонини босиб озгина мизғиб(ухлаб) олсалар, агар шу яқинликдан сўнг фарзанд дунёга келса иншАллоҳ фарзанд албатта ўғил бўлади» дейилган. Тиббиёт илмида эса эркак кишидан «Х» ва «Y» хромосомалар бўлиб фарзанднинг қиз ёки ўғил бўлиши эркакка боғлиқ. Яъни эркакдан «Y» хромосома аёл бачадонига тушса фарзанд ўғил бўлади дейилади. Яқинда тиббиёт ходимларидан эшитишимча аёлни ўнг бачадонига «Y» хромосома тушаркан. Сизлардан илтимос бу борада менга ёрдам беринглар. Юқорида эшитганларим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало, мусулмон киши фарзандни берувчи, уни ўғил ёки қизлигини тақдир қилувчи Зот Аллоҳ таоло эканига иймон келтириши лозим. Динимиз сабаблардан фойдаланишни жоиз қилади, ҳатто аксарият ўринларда сабабдан фойдаланмасликни гуноҳ деб эълон қилади. Сизнинг ҳолатингизда ҳам сабаблардан фойдаланишга ҳаққингиз бор. Муҳими, эътиқод жиҳатидан юқорида айтганимиз каби берувчи, уни ўғил ёки қизлигини тақдир қилувчи Зот Аллоҳ таоло эканига ҳалал берадиган тушунча ва ҳар хил хурофотлардан эҳтиёт бўлишингиз лозим. Юқоридаги сиз айтган ҳолатнинг ҳаммаси кишиларнинг шахсий тажрибаларидан келиб чиққан хулосалардир. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:57 | Савол-жавоблар | 134 | Оила ва турмуш