Овсинлар фарзандларини эмизиши ҳақида

Ассалому алайкум! Ака-укани аёллари (овсинлар) бир бирини фарзандини зарурат юзасидан эмизса бўладими? Масалан катта кeлин уйда уй бeкаси, кичик кeлин эса ўқишда ўқиганлиги сабабли фарзандини дарсларига олиб бора олмайди ва бу ҳолатда кичик кeлиннинг фарзандини қорнини тўйғазиш учун уни овсини эмизса бўладими? Чақалоқ хали 1ёшга ҳам тўлмаган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эмизса бўлади. Лекин ўша эмган бола катта овсиннинг фарзандларига эмикдош ака-ука бўлиб, келажакда (ўша эмикдош ака-укаларни) никоҳлари ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:57 | Савол-жавоблар | 178 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar