Юсуф алайхисалом

Ассалому алайкум! Юсуф алайхисаломни авал Мисирга дафн килинган екан ва васиятларига биноан хокларини Шом ерларининг Ноблусга кучирилган екан.савол. 1 хокларини деганда нимани тушуниш керак ахир пайганбарларнинг таналари чиримайдику.2 Кайси васиятларига биноан,нега китобда бу хакида малумот ёзилмаган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Таржимада ҳоклари деб таржима қилинибди. Аслида муборак таналари кўчирилган. Ҳадисларда Юсуф алайҳиссалом Бану Исроил уламоларидан ўзларининг жасадларини Мисрда қолдириб кетмасликларига ваъда олганлари зикр қилинган. Бу ҳақида келган ҳадислар заиф ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:00 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar