Ийсо Ахайхиссалом хакида

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Бу саволим излаш хизматида йук экан, шунда сизларга юборяпман. Ийсо алайхиссаломнинг айни тугулган ойлари хакида маълумот берсангиз! Мен бу саволни беришимдан максад айрим узини такводор килиб курсатиб жамоат жойларда Дин хакида хар хил хукумлар байон килиб юрувчи бемазхабларнинг гапини калбимда инкор килиш учун сураяпман! Чунки уларнинг айтишича Ийсо алайхиссалом январь ойида тугулганлиги учун христианлар янги йил килармиш! Мен бу гапим билан янги йил килиш жоиз демокчи эмасман, лекин билиб билмасдан харом деб юришдан айрим дусларимни кайтармокчиман. Саволим чузилиб кетди узир.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=23549.0 Исо алайҳиссаломнинг қачон туғилганларини ҳеч ким аниқ билмайди. Шунинг учун ҳам насоро динидагилар декабрда ҳам январда ҳам рождество деган байрамини нишонлашади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:16 | Савол-жавоблар | 143 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar