Машинадаги намоз

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен савдогарман. Шунинг учун  Қўқон ва Тошкентга тез-тез чиқиб тураман. Шунда кўпинча бомдод ва хуфтон намозларини машинада ўқиб юрардим. Лекин жавобларингизнинг бирида машинада ўтириб намоз ўқиса 2 фарз адо этилмагани  учун мумкин эмас дебсизлар. Мен бундай ҳолатларда кандай йўл тутишим жоиз бўлади? Уйга қайтиб келганда кечиктириб ўқишим керакми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намозни ўз вақтида машинадан тушиб ўқишингиз керак. Машинадан тушиб намоз ўқисангиз ҳеч қандай қаршилик йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:20 | Савол-жавоблар | 153 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar