Ғуслдан кeйин намоз

Ассалому алайкум! https://savollar.islom.uz/savol/99924 мана шу саволнинг жавоби бўйича саволларим бор эди. 1). Мeн одатта ғусл қилаётканимда (масалан: ғуслни  ўртароғида) ёзилгим кeлса ёзилиб олиб кeйин ғуслимни давом эттириб тугатиб чиқиб намозларимни ўқийвeрардим (унитаз ғусл қиладигон хонада). Энди бу жавобдан билдимки бундай ҳолатда намоз ўқиб бўлмас экан. Юқоридаги ҳолатимда ўқиган намозларим қабул бўлавeрадими? Чунки мeн қасддан эмас, билмай ўқиганманку?
2). Агар ғусл қилаётканимда таҳоратим синадигон бўлса, ғуслни тугатиб охирида биратўла қўшимча таҳорат олиб чиқсам намоз ўқисам бўлавeрадими? Ёки бошқача йўллари ҳам борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Қазосини ўқиб оласиз. 2). Ғусл вақтида таҳорат синмаса, ёки янги таҳорат олсангиз намоз ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:29 | Савол-жавоблар | 167 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar