Ишлаб чиқаришдаги хийлалар
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, маҳсулот ишлаб чикаришда унинг сифатини белгиловчи хом ашенинг микдорини камайтириб юбориш еки унга кушиладиган сувни купайтириш оркали махсулот таннархини камайтиришга харакат килинади, дейлик колбасада гуштни камрок кушиш ёки сокда сувни купрок қўшиш мумкин. Оддий килиб айтганда ошпаз 1 козон шурвага 5 коса сувни кушиш билан кушимча даромад олади. Шу даромад халолми?
Ёнидаги ошпаз шу ишни қилмаганидан иши юришмаслиги мумкин. Натижада махсулотни виждонан ишлаб чикармокчи булганлар кийналишмокда. Дори воситаларининг таьсири камайиб кетмокда. Динимизда бу ҳақида қандай ҳукмлар бор? Дейлик сут ёрлиғига 2% деб ёзилиши унга сув қўшилганлигини билдиради. Агар ёрлиғига ёзиб куйилса сувни қўшиш мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Халққа бошқа нарсани кўрсатиб, асли бошқа нарса бўлса бу иш ҳаром ҳисобланади. Ундан топилган фойда ҳам ҳаромдир. Тўғри ишлаб топилган мол ҳар қанча оз бўлмасин Аллоҳ таоло унги баракот ато қилади. Уни яхшиликка сарфланиши эвазига улкан савоб беради. عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ : أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- مَرَّ عَلَى صُبْرَةٍ مِنْ طَعَامٍ فَأَدْخَلَ يَدَهُ فِيهَا فَنَالَتْ أَصَابِعُهُ بَلَلاً فَقَالَ :« مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ ». قَالَ : أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ :« أَفَلاَ جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ حَتَّى يَرَاهُ النَّاسُ مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّى ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомнинг уйими олдидан ўтаётиб унга қўлини киргаздилар ва қўллари нам бўлиб: “Эй, таом эгаси бу нимаси?” дедилар. “Эй, Аллоҳнинг расули ёмғир ёққан эди” деди таом эгаси. У зот: “Одамлар кўриши учун у(нам)ни таом устига чиқариб қўймабсанда. Ким алдаса, биздан эмас” дедилар”. Муслим ривояти. Ундай инсонлар ҳар қанча топсалар ҳам оқибати касалликни даволашга, ҳаром хариж нарсаларга ёки меҳнаткаш ҳайвондек ишлаб, уни қадрига етмайдиганларга мерос қолдиради, жавобгарлиги зиммасида бўлади. Ҳалолдан топилган молда барака бўлишидан ташқари инсонни ибодатга чорловчи хусусият ҳам бўлади. Ҳаромда эса гуноҳга чорловчи хусусият бўлади. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилади : لاَ يَغُرَّنَّكَ تَقَلُّبُ الَّذِينَ كَفَرُواْ فِي الْبِلاَدِ مَتَاعٌ قَلِيلٌ ثُمَّ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَبِئْسَ الْمِهَادُ 196. Куфр келтирганларнинг юрт кезишлари сени алдаб қўймасин. 197. Озгина матоҳ. Сўнгра жойлари жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон ётоқ! Кофирларнинг кибру ҳаво, дабдабаю тантана билан юрт кезишлари мўминларни хафа қилиб, нимага бундай бўлади, деган саволни кўнглига солиб, адаштириб, алдаб қўйиши мумкин. Ушбу оят мўминларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали ана шундай алдовга берилиб қолмасликни тайинламоқда. Кейин эса бу юрт кезишлар вақтинчалик эканини тушунтириб: «Озгина матоҳ», – демоқда. Эҳтимол, улар бу дунёдан шундай керилиб, фахр қилган ҳолларида ўтиб кетарлар. Лекин, барибир У дунёда: «Сўнгра жойлари жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон ётоқ!» Ҳаром йўллар билан мол-дунё топиб роҳатда юрганларнинг ҳам аҳволи шу бўлади. Бунинг қаршисида тақводор, аброрларнинг жойи ҳам бордир: لَكِنِ الَّذِينَ اتَّقَوْاْ رَبَّهُمْ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا نُزُلاً مِّنْ عِندِ اللّهِ وَمَا عِندَ اللّهِ خَيْرٌ لِّلأَبْرَارِ 198. Лекин Роббларига тақво қилганлар учун остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бўлиб, уларда мангу қолувчидирлар, Аллоҳ ҳузуридан зиёфат ўлароқ. Аллоҳ ҳузуридаги нарса аброрлар учун яхшидир. Кофирларга озгина матоҳ – бу дунёнинг вақтинчалик ҳаёти, мўминларга эса шунча нарса – жаннатлар, абадий ҳаёт, Аллоҳнинг ҳузуридан зиёфат. Фақат мўминлар бу нарсаларга сазовор бўлиш учун яхши амалларда бардавом бўлсалар бўлди. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 10:33 | Савол-жавоблар | 172 | Ҳалол ва ҳаром