Намозни 1ракатда тугатиб қўйса

Ассалому алайкум! Намозни адашиб биренчи ракатда салом бериб тугатиб қўйса ва кегин ёдига тушиб қолса қандай йўл тутиш керак. Фазр ёки суннат намозлиги фарқ қиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биринчи ракъатда адашиб салом берганидан сўнг қибладан бурилиб кетмаган ёки дунёвий сўзларни гапириш, таҳоратни синдириш каби намозни бузувчи амалларни қилмаган бўлса дарҳол намозни давом эттириши ва намоз сўнгида саждаи саҳв қилиши керак. Валлоҳу аълам!

12 Октабр 2022, 01:30 | Савол-жавоблар | 295 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar