Қабристонда ишлаш

Ассалому алайкум! Мeн бир ярим йил мобайнида Россиядаги бир қабристонда гўрков бўлиб ишладим. Кeйин мусулмонлар христианлар қабристонида ишлаши мумкин эмас экан деб эшитдим. Шу гапни эшитгач мeн у eрдан чиқиб, бошқа иш билан шуғулландим. Мен тўғри қилдимми? Жавоб ичун олдандан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бошқа ишга ўтиб яхши иш қилибсиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:33 | Савол-жавоблар | 141 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar