Бошқа дин вакилига закот

Ассалому алайкум! Саволим ноўрин бўлса аввалдан узр сўрайман, закотимни бошқа дин вакили бўлган қўшнига бeрсам бўладими? У насроний динига эътиқод қилсада яхши хислатларини биламан ёки бeриш ножоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Закот фарз ибодати бўлиб, намоз каби унинг ҳам бир неча рукн ва шартлари бордир. Ўшалардан бири мусулмоннинг қўлига мулк қилиб беришдир. Бундан бошқа қурбонлик ва барча нафл садақотларни бериш жоиз. Вақти келса улар сиз каби қўшниларга муҳтож бўлса, эҳсон қилишларингиз вожиб даражасида бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:25 | Савол-жавоблар | 159 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar