Турмуш ўртоғини фамилиясини олиш

Ассалому алайкум! Бир жойда “агар қиз бола тўйдан олдин турмуш ўртоғини фамилиясини олса, у аёлга жаннат эшиклари ёпиқдир” деб ўқиган эдим. Агар биз аёллар турмуш ўртоғимизни фамилиясини олсак катта гунох экан. Яъни бизга хеч ким бўлмаган, у зотдан бўлмай туриб, ўз отамиз бўлиб туриб бошқа бировни отасини исмини ўзимизга олсак бизга жаннат эшиклари ёпиқ эмиш. Шу тўғри гапми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимизда “Агар қиз бола тўйдан олдин турмуш ўртоғини фамилиясини олса, у аёлга жаннат эшиклари ёпиқдир” деган гап йўқ. Фамилияга ўтиш бошқа нарса, бировни отасини отам деб даъво қилиш бошқа нарса. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:59 | Савол-жавоблар | 167 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar