Ғийбатми ёки тўғри гувоҳлик?
Ассалому алайкум! Авваломбор қилаётган ишларингиз учун Аллоҳ таоло энг улкан савобларни берсин. Яқинда бир саволни уқидим. Унда бир қизнинг уйдагилари институтга келиб бир болани суриштиришган. Бирга ўқийдиган бола эса унинг зино қилиши ва намозхон эмаслигини айтган ва бу тўғри гувохлик бериш деб айтилган. Аммо мен шайхимизнинг ғийбат ҳақидаги маърузаларида “Агар инсон ёмон бўлса уни орқасидан ёмон деса ғийбат, агар у инсон ёмон бўлмаса бўхтон бўлади” деб эшитган эдим. Қайси ҳолатда ғийбат ва қачон рост гувоҳлик бериш бўлади? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Гувоҳлик бериш турлича бўлади. Қозининг олдида, келин куёв ҳақида сўралганда тўғрисини айтиш вожиб бўлади. Гуноҳкор қишининг гуноҳи ўзгаларга ҳам зарари тегса, ундан огоҳлантириш ҳам вожиб бўлади. Гуноҳининг зарари ўзидан бошқасига бўлмаса, ошкор қилмаслик керак. Унга насиҳат қилиш бошқа нарса. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 10:33 | Савол-жавоблар | 158 | Таълим ва мутаъаллим