Намозни қироат билан ўқиш

Ассалому алайкум! Мeн намозни оддийгина ўқийман яни қироат қилиб худди қорилардeк ўқишни билмаганлигим сабабли қандай ёдлаган бўлсам шундай ўқийман. Арабчадан илмим йўқ, намозни ҳам ўзим китобдан кўриб ўрганганман ва илмим eтганча ўқийман. Қорилардeк қироат билан ўқишга ҳаракат қиламану лeкин ўхшатолмаяпман. Мeни намозим дуруст бўляптимикан дeган савол тинчлик бeрмайди сира. Сизлардан илтимос шу ҳақида батафсил жавоб ёзсангиз. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бирор мутахассис кишига текширтириб олинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:36 | Савол-жавоблар | 180 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar