Савоб умид қилса бўладими?

Ассалому алайкум! Бир инсон ҳаром ёки шубҳали бўлган пулига араб тили ҳарфларини ва тажвидни ўрганса, Қуръон ўқиб савоб умид қилса бўладими (ўқиганидан)? 2. Шу шубҳали ёки ҳаром пулига бирон бир ҳалол касб ўрганиб сўнг ўша касб, ҳунардан даромад топса ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромдан топилган пулни ҳалол нарсаларга ишлатиш жоиз эмас. Унинг ҳукми бировдан ноҳақ олинган бўлса, эгасига қайтариб розилигини олиш. Эгаси бўлмаса, савоб умид қилмасдан фақирларга бериб юбориш. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 15:45 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar