Тўй маросими ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳозирги пайтда бу сир эмас , Тошкентда қиз узатиш жуда бир оғир масалалардан бири бўлиб қолди , қиз узатган бечора , қизи борлиги учун айбсиз "айбдор"дек бўлиб қолди : (аслида куёв томон қилиши шарт бўлган ) мебель , куёвга сарпо , ош бериши , хайитга тоғоралар ва ҳаказолар , буларни саноғиям , адоғиям йўқ , ҳали бере йўқ бўлмаса ҳам керак , чунки буларга сабаб - динсизлик ва диндан бехабарликдир . Ўзи куёв томон берадиган қалин пулими , маҳрига берганми ўзиям билмайдиган "пули" , биринчидан , қиз томон берадиган ошга етмайди , иккинчидан , куёв томон 200-300та одам билан уялмай , юзига эшак тери қоплаб битта катта мерс автобусда келади ва яна битта катта тоғорада егани етмагандай ош ҳам ўзи билан олиб ҳам кетади . Савол : 1) Шу , қиз томон берган ошни келиб ейиш куёв томон учун ҳалолми ё ҳаромми? 2) Қиз узатаётган оила , яъни қиз томон тўй муносабати билан бирор маросим ёки зиёфат ва ош бериши жоизми ва бу шариатда борми? Батафсил маълумот берсангиз , бошқалар учун ҳам , айниқса , яхши ва эзгу ниятлар билан тўй қилаётган ўзбек оилалари учун ҳам , билиб қўйишса фойдадан ҳоли бўлмасди . 17. Бизнинг зиммамизда очиқ-ойдан етказишдан бошқа нарса йўқ», – дедилар.(“Тафсири Ҳилол” китобидан “Ясин” сураси).
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб “Бахтиёр оила” китобини ўқиб ва унга амал қилинса, ҳамма нарса шариатга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:44 | Савол-жавоблар | 156 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar