Гумонланиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен идорада ишлайман. Яқинда мен ёнимдаги хонада ишлайдиган, оилали, 2 фарзанди бор йигит ва ўша хонада бирга ишлайдиган бир қиздан (турмушга чиқмаган) гумонланиб қолдим. Ўзим бевосита гувохи бўлганим йўқ. Кузатиш ниятим хам йўқ, шунчаки шайтон дилимга гумон ташлайдиган ходисани гувохи бўлдим. Шунинг учун унга ёки уларга нотўғри иш қилаётганини унга қандай билдирсам бўлади. Бу холатда менинг хукмим қандай бўлад?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَخْطُبُ يَقُولُ: لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا وَمَعَهَا ذُو مَحْرَمٍ، وَلَا تُسَافِرِ الْمَرْأَةُ إِلَّا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ، فَقَامَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ امْرَأَتِي خَرَجَتْ حَاجَّةً، وَإِنِّي اكْتُتِبْتُ فِي غَزْوَةِ كَذَا وَكَذَا، قَالَ: انْطَلِقْ، فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилиб: «Зинҳор эр киши аёл киши билан холи қолмасин. Илло, у аёл билан маҳрами бўлса, майли. Аёл киши фақатгина маҳрами билангина сафар қилсин», дедилар. Шунда бир киши туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг хотиним ҳажга чиқди. Мен эсам фалон ғазотга ёзилдим», деди. «Бор! Хотининг билан бирга ҳаж қил», дедилар». Тўртовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда аёл киши ҳаж қилиши учун у билан маҳрами бирга бўлиши шарт эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, аёл киши бегона эркак билан холи қолиши мумкин эмас. Чунки бу ҳолат фитнага сабаб бўлади. Муслима аёл сафарга чиққанида ҳам, албатта, ўз эри ёки бирорта маҳрами билан бирга чиқмоғи лозим. Чунки сафарда турли ҳолатлар юзага келиши, жумладан, аёл киши учун ноқулай ҳолатлар, айниқса, муслима аёлнинг шарафига тўғри келмайдиган ишлар юзага келиши аниқ. Ана ўшандай пайтларда муслима аёлга эри ёки маҳрами хизмат қилади ва унинг шарафини ва ҳурматини жойига қўяди. Пайғамбаримиз алаҳиссалом бир кишига ғазотдан қолиб, хотинини ҳажга кузатиб боришни амр қилмоқдалар. Бу ҳам ҳаж қилувчи аёлга маҳрам ўта зарур ва шартлигини кўрсатади. وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا كَانَ ثَالِثَهُمَا الشَّيْطَانُ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин! Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлур», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилган. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф олдинги ҳадислардаги маънони яна ҳам очиқроқ таъкидлаб келмоқда. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:51 | Савол-жавоблар | 174 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar