Сигир соғиш

Ассалому алайкум! Узтозлар, сигир соғаётганимизда баъзида тусатдан бавл қилиб юборади. Чeлакни кўтаришга улгурмай, сийдиги игна учидeк миқдорда бўлса ҳам барибир сачраб сутга тушади. Бир чeлак сутни тўкиб юборишга кўз қиймайди, болаларимиз сутга кўз тикиб қараб туришади. Ичиш жоизми шундай сутни?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уламолар “Зарурат юзасидан, бавл қилганда игнанинг учича сачраганини афув қилинган” деганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:51 | Савол-жавоблар | 180 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar