Мол олди-бeрди

Ассалому алайкум! Бозорда бир танишим бор, ўзида ҳeч қандай мол йўқ. У бировдан плинтус олиб сотади, унда фақатгина ўша плинтусларни намуналари бор. У молни фақат мижозлар сўраб кeлган вақтида олиб кeлиб устига фойдасини қўйиб сотади. Мана шу савдо шариат жиҳатидан жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аслида бу жоиз эмас. Чунки у одам сотиш ўрнига бор жойини кўрсатиб қўйса, мусулмонга хайрихоҳлик қилган бўлади. Қолаверса, бу иш бозорни савдосининг бузилишига олиб келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нарсасини сотиш учун бозорга кириб келаётган инсонни йўлига чиқиб, арознга олиб, бозор ичига олиб кириб қимматга сотишдан қайтарганлар. Яна бунда ўзиники бўлмаган молни ҳаридорга ўзиники қилиб кўрсатиб ёлғон гапириши ҳам бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурида бўлмаган нарсани сотишдан ҳам қайтарганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:58 | Савол-жавоблар | 151 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar