Жума намозида хатлаб ўтиш
Ассалому алайкум! Устозлар, ўзингизга маълумки жума намозида маъруза эшитаётган вақтда, сабабли ёки бесабаб кеч келишади. Ва маъруза эшитаётганларга халақит қилиб, хатлаб ўтишади. Шу иш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ўринда икки нарса бўлиб, бири ҳаммадан аввал масжидга келганлар худди чойхонага келганидек бемалол ёйилиб ўтиришлари. Иккинчиси намоз вақтини пойлаб, ҳаммадан кечқолиб, олдинги сафда намоз ўқишга ҳаракат қиладиганлар. Бу иккиси ҳам нотўғридир. Биринчи гапга келсак, азон айтилганда аввалги сафларда жуда кўп жойлар очиқ қолишига гувоҳ бўламиз. Ҳатто хонақода 2-3 саф бўш қолиб, айвон ёки масжиднинг ҳовлисида одамлар қолиб кетишади. Намозга эрта келганлар ҳам олдинда бўш жой туриб, орқада қолишлари бир жиҳатдан Аллоҳнинг фазлидан юз ўгиришга ўхшаб қолади. Иккинчи гапга келсак, такбир вақтигача ҳотиржам юриб, ҳеч кимни писанд қилмай, аввалги сафга ҳаракат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай кишилар ҳақида : عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ رضي الله عنه قال : جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ ، فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ( اجْلِسْ ، فَقَدْ آذَيْتَ . رواه أبو داود (1118) ، وابن ماجه (1115) Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида бир киши одамларнинг елкасидан хатлаб олдинга ўта бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ўтир, сен одамларга озор бердинг” дедилар". Абу Довуд ривояти. Жума куни, дуо ижобат бўладиган вақт озор бериш, кимларнидир қалбларидаги норозилигига сабаб бўладиган амалдан эҳтиёт бўлиш керак. Қолаверса бу кунда ҳамма бир-биридан дуо оладиган ва дуога сабаб бўладиган ишларни қиладиган кундир. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 10:58 | Савол-жавоблар | 155 | Долзарб саволлар