Қандай жавоб берсак бўлади?

Ассалому алайкум! Қилаётган ишингизга Аллоҳ барака берсин. Уйимизга, синглимга совчилар келишвоти. Ҳозирда бир жой билан бўладиган бўлиб турибди, синглимни ўнг оёғида битта бармоғи қолган, бормоғига қараганда ўсмай қолган, бу касаллик эмас, ёки гендан ўтадиган касаллик ҳам эмас. Агар шуни совчиларга айтсак тушунмагани учун бу касаллик деб ўйлаб, эртага болларида ҳам шунақа бўлсачи деб фотиҳани бузишлиги мумкин. Саволим, шундай вазиятда қандай йўл тутмоғимиз лозим?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Худди сиз сўраган савол каби бир ўқувчимиз шундай айби борлигини айтмасдан турмушга бериб, кейин ажрашганини сўраган эди. Агар ўша айб билан ҳозир совчилар айнидиган бўлса, тўйдан кейин ҳам айнишади. Қайси бирини танлаш ўзларингизни ихтиёрингизда. Қиз бўлажак куёв билан кўришганда айтсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:00 | Савол-жавоблар | 186 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar