Тикувчининг пули

Ассалому алайкум! Биз бозордан "Пардалар" магазинидан уйимиз учун мато сотиб олгандик. Сотувчини ўзи тикувчихам экан хохласангиз ўзим тикаман деди. Биз рози бўлдик. Сотувчи хисоблади ва тикув хаққи ва мато нархи барчаси 1млн ва 80.000 бўлди. Биз сотувчига 680.000 мингини тўлаб, қолган 400.000 уйда ўрнатгандан сўнг тўлашимизни айтдик. Парда тикилгандан сўнг уйимизга 2та эркак киши яъни ўрнатувчилар келиб пардамизни ўрнатаётган вақтда пардамизни тепа қисмини 40см йиртиб қўйишди ва нақшидаги гулини юлиб қўйишди. Бизни жахлимиз чиқди аммо қаттиқ гапирмадик. Қайтариб олиб кетишини айтдик, лекин улар бар-бир бир парча латта учун ундай қилманг дейишди. Эътибор беринг тикувчи аёлни ўзи келмаган эди. Пардани ўрнатгандан сўнг биз 400.000 сўм ўрнига 300.000 бердик. Опа яъни тикувчи келиб йиртилган жойни тахлаб берсинлар албатта қолганини берамиз дедик. Сўнг улар кетишди. Опага тел қилиб келинг илтимос тахлаб беринг хохласангиз ўзимиз сизни олиб келиб қайтиб олиб бориб қўямиз уйизга дедик. Ахир бу сизнинг хатоингиз нега келмадингиз ўрнатишга десак, у опа бизга ўша қолган 100.000 минг бизга насиб этмаслигини айтди. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Илтимос маслахат беринг. Аллоҳдан қўрқамиз. 100.000 пули қолиб кетди. Шу бизни қийнаяпти. Бу ишга 2ойча бўлди. Пулини обориб берайликми? Пардамиз хали хам йиртиқ осилиб турибди. Ахир ўша опанинг ўзи келиб йиртилган жойини тикиб беришга кўнмади. Бўйнимизда қарзимиз бор бўлиб қолдикми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йиртганини айбини тўлатиб олишга 100% ҳаққингиз бор. Ўша айб 100минг турадими ёки йўқми ўзинглар биласизлар. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:33 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar