Жинлар ёрдамида

Ассалому алайкум! Фолбинга бориш ҳаром, чунки ғайбни фақат Аллоҳ билади. Лекин кўпинча фолбинга йўқолган нарсани топиш учун борилади. Албатта уларга бунда жинлар ёрдам беришади. Айтингчи бирор нарсани топиш учун фолбинга бориш мумкин эмасми? Йўқолган нарсани топиш бу ғайбни билиш эмаску. Уларга ёрдам бераётган жинларга Аллоҳ инсон қилаолмайдигон хусусиятни берган. Масалан тез ҳаракатланиш каби. Қуръонда жинлар ғайбни, инсон тақдирини билмайди дейилган, ўтган вақтда бўлган воқеаларни, йўқолган нарсалар турган ерни ҳам билаолмайди ҳам дейилганми? Бўлиб ўтган воқеани ёки йўқолган нарса турган жойни баъзи кучли мантиқий фикирлайдиган инсонлар ҳам атрофдаги нарсалар ҳолати ва бошқа далилларга асосланиб тўғри айтиб беришади, жинларга ундан ҳам онсон эмасми? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло инсонларни имтиҳон қилади. Имтиҳон ҳар кимда турлича бўлади. Сиз айтган нарсасини йўқотганларнинг иши ҳам бир имтиҳондир. Хоҳласалар Аллоҳ ва Унинг расулининг гапини олиб фолбинга бормасин ва жанатга эга бўлсин. Хоҳласа ўша арзимас нарсани деб Аллоҳ таоло қайтарган фолбинга бориб, дўзахни танласин. Шу ерда банда ихтиёрли. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:02 | Савол-жавоблар | 139 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar